Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 57

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 220

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

13:21 / 2022-12-26 237 0 Дунё

Японияда кучли қор бўрони туфайли 8 киши ҳалок бўлди

Аввалроқ АҚШда қор бўрони туфайли 30 га яқин одам ҳалок бўлган эди. 

world-news

Япониянинг ғарбий соҳилларида кучли қор бўрони оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди.

NHK’нинг фавқулодда хизматларга таяниб хабар беришича, яна 45 киши жароҳатланган.  Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ўлганлардан бири, 20 ёшлардаги қиз Кашивазаки шаҳрида қор қоплаган машина ичидан топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра,  қор автомобилнинг чиқинди трубкаси тиқилиб қолган, оқибатда у машинада чиққан заҳарли газдан заҳарланиб вафот этган.

Ниигата префектурасининг яна уч нафар фуқароси уйлари атрофидаги қорни тозалашга уринаётганда ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси 80 ёшдан ошган эди. Ўлим ҳолатлари Хоккайдо, Акита, Ямагата ва Ишикава префектураларида ҳам қайд этилган.

Кучли қор ёғиши ҳам кутилаётган Фукуи префектурасида полиция машиналарда қишки шиналар бор-йўқлигини текширишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда қор бўрони туфайли 30 га яқин одам ҳалок бўлган эди. 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш