Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Қозоғистон Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга йўл қўймайди» — Қозоғистон ТИВ
Қозоғистон ташқи ишлар вазири мамлакатнинг позицияси бўйича баёнот берди.
Россияга қарши санкциялар Қозоғистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда, чунки иккала давлат ҳам яқин муносабатларга эга. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди Япониянинг NHK телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.“Биз Россияга қарши санкцияларга қўшилмаймиз, лекин айни пайтда (республика иқтисодиёти) турли корхоналар томонидан санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланилмайди деган тамойилга амал қиламиз”, — деди Тлеуберди.
Вазирнинг таъкидлашича, Қозоғистон бир вақтнинг ўзида Россия, Хитой, Марказий Осиёнинг қўшни давлатлари, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Япония билан мувозанатли дипломатик муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, “Қозоғистоннинг транспорт-логистика салоҳиятини ривожлантириш”га алоҳида эътибор қаратилмоқда.