Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 195

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

17:15 / 2022-12-25 463 0 Сиёсат

Путин Россиянинг мақсади нима эканлигини айтди

Путин Россия ҳар доим музокаралар олиб боришга тайёр ва доимо юзага келаётган низоларни тинч йўл билан ҳал этилишига тайёр эканлигини маълум қилди. 

world-news

Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг мақсади рус халқини бирлаштириш эканлигини айтди. Бу ҳақда у Москва” эфирида маълум қилди.  Руслар раҳбарининг сўзидан парчани журналист Павел Зарубин Телеграм-каналида эълон қилди.

“Биз тўғри йўналишда ишлаяпмиз, миллий манфаатларимиз, фуқароларимиз, халқимиз манфаатларини ҳимоя қилмоқдамиз. Фуқароларимизни ҳимоя қилишдан бошқа иложимиз йўқ”, — деган Путин. 

Унинг таъкидлашича, Россия ҳар доим музокаралар олиб боришга тайёр ва доимо юзага келаётган низоларни тинч йўл билан ҳал этилишини таъминлашга интилган. 

Украинадаги вазиятга тўхталиб ўтган Путин, Россия Федерациясининг Ғарбдагидек беадаблик қила олмаслигини таъкидлаб. Украинада уруш бошлашга мажбур бўлганини айтган.

Шунингдек, у Россиянинг геосиёсий мухолифларининг сиёсати “Улушингни бўлиб ол ва босиб ол” тамойилига асосланганини таъкидлади. 

“Аммо бизнинг мақсадимиз бошқа нарса - рус халқини бирлаштириш”, — деди у.

Қайд этиш керак, Россия жорий йилнинг февраль ойида Украина ҳудудига бостириб кирган эди. Бир неча ойдан буён давом этаётган урушда минглаб бегуноҳ одамлар қирилиб кетди ва қирғин ҳали ҳам давом этмоқда. 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш