Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Самарқандда ўзганинг «Equinox»ида ЙТҲ содир этган инспектор «учди»
Салоҳиддин Пардақулов 2022 йилнинг 20 январ куни ўзи ишлаётган маҳалладаги фуқаронинг машинасини ҳужжатсиз бошқарган.
Жорий йилнинг ноябрь ойида ўзига тегишли бўлмаган “Equinox” машинасида йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган ИИБ профилактика инспектори ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи хабар берди.
Kun.uz’га кўра, инспектор Салоҳиддин Пардақулов ўзи нозирлик қиладиган ҳудудда яшовчи фуқаронинг “Equinox” автомобилини олиб қўйиб, ЙТҲ содир этиб, мулк эгасига 62,5 млн сўм зарар етказган. ЙТҲ содир этишига қарамасдан, у зарарни қоплаб бермаган.
Ноябр ойи бошида Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов танқидий йиғилиш ўтказди ва унда 19 нафар профилактика инспектори ишдан олинган. Ушбу йиғилишга Пардақулов ҳам чақиртирилган.
Йиғилишда Пардақулов бошқага тегишли “Equinox”ни ҳужжатсиз бошқариб, ЙТҲ содир этгани ва зарарни тўлаб бермаётгани учун бошқарма бошлиғи томонидан қаттиқ танбеҳ олган.
Инспекторнинг отаси ҳам йиғилишда турғазиб қўйилган. Вилоят ИИБ бошлиғининг жорий йил 21 декабрь кунидаги буйруғига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳиддин Пардақулов 2022 йилнинг 20 январ куни ўзи ишлаётган маҳалладаги фуқаронинг машинасини ҳужжатсиз бошқарган.
У автомобилда йўл ҳаракати қоидаларини бир неча марта қўпол тарзда бузган. Айнан ЙТҲ содир этилишидан аввалги ҳолатлар ҳам видеорегистраторга ёзиб олинган. Бироқ судда бошқа фуқаро айбдор деб топилган ва “Equinox”га етказилган 62,5 миллион сўм зарарни у тўлаши белгиланган.