Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Халқнинг 7,3 млрд сўмлик газини ўғирлаган АГТКШлар аниқланди
Икки кунда 12 мингдан ортиқ хонадоннинг қиш мавсумида бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Жорий йил 21-22 декабрь кунлари Ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳудудларда 3 та ҳолатда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) 7,3 млрд сўмлик бўлган 7,3 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан:
Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида жойлашган “ГАЗХИЗМАТТАЪМИНОТ” корхонаси томонидан газ ҳисоблаш ускунаснинг ўлчов тармоғига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда 2,9 млрд сўмлик;
Ғузор туманида жойлашган “ТАЗИБ” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига ва ўрнатилган муҳрларга ташқи таъсир кўрсатилган ҳолда 3,5 млрд сўмлик;
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида жойлашган “ENERGO MASHTRANS IMPEX” МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан газ тармоғи кириш зулфинига ўрнатилган бир маротабалик тамғани бузган ҳолда 921 млн сўмлик табиий газ ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Қайд этиш керак, Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов йиғилишда вақтинчалик чекловлар киритилган бўлишига қарамай, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраётгани жиддий танқид остига олган эди.
“Бундай ҳолат қолган барча ҳудудларда ҳам мавжуд. Ҳудудларда ҳар бир корхона ва ташкилотлар ўрганилиб, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, улар тезкор бартараф этилади ҳамда жавобгарлик чоралари кўрилади”, — деди Умурзаков.




Изоҳлар 1
