Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Фуқароларнинг пластик картасидан 86 миллион сўмни «ухлатган» банк ходими ва стажёр қўлга олинди
Улар хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда мижозлар томонидан ишониб топширилган банк карталарини янгилаб бериш вақтида банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган.
Фуқароларнинг пластик картасидан 86 миллион сўмни “ухлатган” банк ходими ва унинг иш ўрганувчиси қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати хабар бермоқда.
Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг банк картасидан жами 86 миллион сўмдан ортиқ пуллари номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўрашган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахслар Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 й.т., банк ходими У.А. ва унинг иш ўрганувчиси (стажёр) О.А. биргаликда амалга оширганликлари аниқланган.
Улар хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда мижозлар томонидан ишониб топширилган банк карталарини янгилаб бериш вақтида банк карталаридаги пулларни ўзлаштирганликлари маълум бўлди.
У.А. ва О.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.