Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
«Ўзбекистонда дори мафияси иккинчи ўринда туради, тизимда коррупцион схема авж олган» — Эксперт
Самарқандда 15 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 МАКС” таблетка ва сироп дори воситалари жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбари М.Қ. Азизовнинг вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзовга йўллаган расмий хати сабаб бўлди.
Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан 22 декабрдан бошлаб вақтинча Ўзбекистон дорихоналарида “Док-1 МАКС” таблетка ва сироп дорилари сотилиши тўхтатилди.
Platina.uz’га интервью берган мустақил эксперт, шифокор, жамоатчилик фаоли Зарифбой Ибодуллаев тизимда коррупцион схемалар авж олганини маълум қилди.
“Жорий йилнинг 2 апрелида Вазирлар Маҳкамасининг 149-сонли қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, тиббий воситаларни шу билан биргаликда дориларни маркировка қилиш белгиланган.
Яъни IT технологияси орқали дорининг сифатини аниқлаш имконияти бор. Бу тизим 1 сентябрдан йўлга қўйилиши керак эди. Бироқ бу нарса қилинмаяпти.
Дори воситаларини сифатини назорат қилиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади. Менимча, уларнинг фаолияти алоҳида қилиниб, Президент администрацияси ҳузурида бўлиши керак.
Чунки тизимда жуда катта коррупцион схема авж олиб кетган. Сертификатлашдан тортиб, сифат назоратини текширишгача коррупция бор. Бўлмаса? нега болалар вафот этяпти, катталарда оғир асоратларга олиб келяпти?! Вазият шундай давом этадиган бўлса, параллель равишда мустақил жамоат ташкилотларини тузиш лозим.
Бунда мустақил олимлар ҳамжамияти ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнларни Сенат қарор чиқарадими, илмий кенгаш билан ўрганиб чиқайлик, деб аввал ҳам айтган эдим”, — дейди Зарифбой Ибодуллаев.
Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази директор ўринбосари Фазлиддин Файзуллаевнинг айтишича, бир дори истеъмоли кўпайганда бир хил ҳолатлар кузатилса, вилоят бошқармасига доимий тарзда билдиришномалар бериб борилади.
“Менимча, айнан Док 1МАКС дори препарати истеъмолидан шунча бемор вафот этди, деган ташхис ҳозирча шубҳа холос. Чунки, биз фақат ота-оналарнинг қайси дориларни берганига қараб тахминий ташхис асосида билдирилган билдиришнома берганмиз”, — деган Фазлиддин Файзуллаев.
Қайд этиш жоиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2022 йил 5 октябрда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сиропларидан болаларда ўлим ҳолати кузатилгани ҳақида баёнот бериб, огоҳлантириш билан чиққанди. Баёнотга кўра, ЖССТ барча мамлакатларни шундай дориларни аниқлашга ва уларнинг сотувини тўхтатишга чақирган эди.
Ушбу баёнотда номи келтирилган препаратлар орасида айнан “Док-1 МАКС” таблетка ва сироп дорилари йўқ, аммо бу бизнинг фармсаноат масъулларида айнан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда реализация қилинаётган ана шу турдаги дориларга нисбатан ҳушёрликни ошириш керак эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги эса ЖССТнинг баёноти бўйича қуйидагиларни маълум қилди:
“Чиндан ҳам, октябрь ойининг аввалида ЖССТнинг тиббий маҳсулотларнинг қалбакилаштирилгани ҳақидаги 6/2022-сонли огоҳлантириши эълон қилинганди.
Унда Maiden Pharmaceuticals Limited (Харьяна, Ҳиндистон) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 4 та препарат: Promethazine Oral Solution (прометазин, перорал эритмаси), Kofexmalin Baby Cough Syrup (“Кофексмалин” йўталга қарши болалар сиропи), Makoff Baby Cough Syrup (“Макофф” йўталга қарши болалар сиропи) ҳамда Magrip N Cold Syrup (“Магрип Н” шамоллашга қарши сиропи) ҳақида сўз борганди.
ЖССТ томонидан огоҳлантириш эълон қилинган заҳоти Агентлик ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакологик назорат бўлими мутахассислари Ўзбекистион Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситалари реестрини мазкур ишлаб чиқарувчи томонидан чиқарилган ҳар қандай турдаги дори воситалари борлиги жиҳатидан ўрганиб чиқишди.
Текширув препаратлар номи эмас, айнан ишлаб чиқарувчи компания номи асосида олиб борилди, зеро, мазкур дори воситаларининг Ўзбекистонга кириб келган номи ва қадоғи огоҳлантиришдагидан фарқ қилиши мумкин эди.
Текширувлар натижасида ЖССТ огоҳлантиришида хабар қилинган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи Maiden Pharmaceuticals Limited (Харьяна, Ҳиндистон) компаниясининг бирорта маҳсулоти айни дамда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмагани маълум бўлди”, — дейилади баёнотда.