Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ўзбекистон ва Япония атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолади
Япония Орол денгизи қуришининг оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистонга кўмак беради.

2022 йил 23 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Япония атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Акихиро Нишимура ўртасидаги учрашувда экология соҳасидаги Ўзбекистон-Япония муносабатларини янада фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси аъзоси Нишимура Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижаларидан ҳайратда эканини маълум қилган.
Япония Орол денгизи қуришининг оқибатларини бартараф этишда, жумладан, Оролбўйи ҳудудида инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик Траст фонди фаолиятида иштирок этиш орқали Ўзбекистонга кўмак беришда давом этишга тайёр.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Япония атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Япония Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Акихиро Нишимура имзолаган ҳужжат миллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларга жавоб бериш бўйича икки мамлакат атроф-муҳит агентликлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.



