Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Тўра Боболов ишдан олиндими?
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Effect.uz манбаси маълумотига кўра, ҳозирча Боболов лавозимида қолмоқда. Расмий манбалар ҳам ҳокимнинг истеъфосини ҳозирча тасдиқлашмаяпти. Лекин бошқа манбаларда Боболов ўрнига Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов ҳоким бўлгани айтиляпти.
Октябрда ҳам Боболовнинг ишдан олиниши, унинг ўрнига янги номзод танланаётгани боис ушбу масала озроқ чўзилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Лекин бу хабар тасдиқланмаган, бўлиб, ҳоким шундан кейин ҳам ўз фаолиятини давом эттириб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга нисбатан сентябрда Президент қарори билан ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун жарима интизомий жазо чораси қўлланилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Тўра Боболов 2019 йилнинг майида Сурхондарёга ҳоким этиб тайинланган. Сурхонни қарийб тўрт йил давомида бошқарган ҳоким 1970 йил Ангор туманида туғилган.
1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, 1994 йилдан 2003 йилгача Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармасида турли лавозимларда ишлаган, 2003-2004 йилларда Сурхондарё вилояти Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси, 2004-2016 йилларда Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2016-2017 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи бўлган.
У 2017 йилдан 2019 йил апрелига қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди. 2019 йил 1 май куни Тўра Боболов вилоят ҳокими этиб тасдиқланганди. Унгача Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келган Баҳодир Пўлатов ишдан олиниб, унинг ўрнига Тўра Боболов вақтинча раҳбар этиб тайинланган. Кейинчалик, 2020 йил январида ҳоким лавозимига расман тасдиқланган.