Сўнгги янгиликлар
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
«Босим ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз» – «Ўзбектелеком» HUMANS иши бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Кушербаев ортидан яна бир депутат муддатидан олдин ишдан бўшади
Депутатга 2022 йилда бир неча маротаба босим бўлган, бироқ айбдорлар жазоланмаган.

Халқ депутатларидан бири Нуриддин Зайнитдинов ҳам маҳаллий Кенгаш депутатлигидан кетишга қарор қилди. У бу ҳақда ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида маълум қилди.
Зайнитдинов депутат Расул Кушербаев билан юз берган ҳолат (https://twitter.com/R_Kusherbayev)ни қоралашини ва эркинлик берилмайдиган шароитда ишлаб бўлмаслигини ёзган.
Шунингдек, у ўзига ҳам 2022 йилда бир неча маротаба босим қилингани, бироқ айбдорлар жазоланмаганини қўшимча қилди. Зайнитдиновнинг айтишича, унинг оила аъзолари ва қариндошлари ҳам тазийққа учраган.
“Мен ҳам маҳаллий Кенгаш депутатлигидан кетишга қарор қилдим. Бу қарор вақт масаласи эди... Яхши-ёмон гапларга рози бўлинглар.
Мени фаолиятимни қўллаб-қўвватлаб келган халқимизга ҳурматим чексиз. Агар ишончингизни оқлай олмаган бўлсам, минг бор узр сўрайман. Бундай қарор қабул қилганимдан афсусдаман, бу осон бўлмади”, — дея сўзларини якунлайди депутат.
Мавзуга доир: Кушербаевнинг кетишини жамоатчилик фаоллари жуда оғир қабул қилмоқда




Изоҳлар 1
