Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Ўзбекистонда туризм турларини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди
Панель сессияда ташриф буюрувчиларга ноёб китоблар, эсдалик совғалари, маърузачиларнинг қўлланмалари топширилди.
.jpg)
Тошкент шаҳрида «Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида «Ўзбекистонда туризм турларини ривожлантириш» мавзусига бағишланган панель сессияси бўлиб ўтди.
Панель сессияда маърузачилар сифатида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (MFCA) Лойиҳасини амалга ошириш агентлиги, Владимир вилояти маданият бошқармаси (Россия), «Amirsoy Recort» курорти, «AKFA Medline» кўп тармоқли тиббиёт маркази, «Wellness Park Hotels» бутик меҳмонхоналари, «Silk Road Samarkand» халқаро сайёҳлик мажмуаси, Дубай ҳукуматининг Россия Федерациясидаги Туризм ва тижорат маркетинги департаменти вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур сессияда Ўзбекистонни янги сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб этишнинг асосий масалалари муҳокама қилинди. Мамлакатимизга хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун туризмнинг турларини ривожлантириш бу борадаги ишларда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.
Маълумот учун, сессияда 200 га яқин иштирокчи қатнашди. Унда тарихий-маърифий, экологик, даволаш-соғломлаштириш, тоғ-чанғи туризмини ривожлантириш бўйича долзарб вазифалар кўтарилиб, туризмнинг янги йўналишлари, соҳадаги долзарб муаммолар белгилаб олинди, янги масканлар салоҳияти баҳоланди, мазкур йўналишда тақдим этилаётган имтиёзлар белгиланди.
«Янги Ўзбекистонда давлат томонидан МИCЭ туризмига алоҳида эътибор қаратилмоқда, бунинг натижасида мамлакатингиз янги илғор босқичга кўтарила бошлади, ўзининг сайёҳлик салоҳиятини жаҳон ҳамжамиятида намойиш этмоқда. Шу билан бирга, «Ипак йўлидаги туризм» Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси туризм индустриясидаги энг йирик тадбирлардан биридир», – деди MFCA агентлиги раҳбари Вадим Цоколов ўз нутқида.
«Амирсой» дам олиш маскани тижорат директори Давронбек Ниёзов эса «Бугун Ўзбекистон кўплаб сайёҳлар учун тоғ-чанғи учиш жойига айлангани»ни қўшимча қилди.
Бундан ташқари, хорижий вакиллар Анна Ястребова ва Андрей Сотников БАА, Россия каби мамлакатлар тажрибаси билан ўртоқлаштирган ҳолда, мамлакат сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришнинг янги тенденцияларини таклиф қилди.
Панель сессияда ташриф буюрувчиларга ноёб китоблар, эсдалик совғалари, маърузачиларнинг қўлланмалари топширилди. Қолаверса, сессия якунида очиқ B2B учрашувлари ўтказилиб, меморандумлар имзоланди.



