Сўнгги янгиликлар
Фарғонада аёлнинг соғлом оёғини кесиб юборган шифокор судланди
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечирди
Андижонда бошқа бир аёлни самосуд қилган бутик рахбарини ИИБ назоратга олди
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида нефть маҳсулотлари контрабандаси учун қазилган яширин туннель фош этилди
Зомин технопаркида илк корхона ишга тушди
Феруза Муҳаммаджонова: «Пиво фестивали — миллий қадриятларга нисбатан таҳқир»
Давлат олий таълим муассасалари учун тўрт йиллик қабул квоталари белгиланди
Турк Ривиерасининг “жонли” шаҳарлари ҳақида эшитганмисиз?
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечирди
“Навоий” махсус саноат паркининг филиали сифатида ташкил этилган мажмуа 80 гектарда жойлашган.

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу йўналиш бўйича юртимизда катта салоҳият бор. Давлатимиз раҳбари бу суръатни давом эттириб, миллий брендлар остида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, Ўзбекистонни минтақавий “электротехника хаби”га айлантириш вазифасини қўйган. Зоминдаги завод бунинг бир қисми бўлади.
“Навоий” махсус саноат паркининг филиали сифатида ташкил этилган мажмуа 80 гектарда жойлашган. Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион доллар. Бу ерда кир ювиш машинаси, совуткич, телевизор, электр сув иситкич каби йилига 1 миллион дона маиший техника ҳамда бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади. 100 турдаги маҳсулотлар натижасида маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга етади.
Муҳими, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 320 миллион доллар бўлади. Шундан 140 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилади. 7 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланади.
Саноат паркида тайёрланган маҳсулотлар Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон сингари 15 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинади. Ҳозирги ўзгарувчан бозор талабларига тез мослашиш учун заводнинг ўзида қолипхона ҳам ташкил этилади. Замонавий логистика маркази орқали маҳсулотлар харидорга изчил етказиб берилади.
Бундан ташқари, саноат паркида “Автосаноат” АЖ таркибидаги корхоналар учун пластмасса маҳсулотлари тайёрлаш режалаштирилган.



