Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
ТХТЯ – 2022: Фарғона вилояти ўн беш миллион долларлик шартнома имзолади
Кўргазма давомида туризм соҳаси вакиллари ва соҳа тадбиркорлари томонидан 2000 дан ортиқ туризм салоҳиятини акс эттирувчи маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизмат турлари бўйича тарғибот буклетлари тарқатилди.
«Ипак йўлида туризм» Тошкент Халқаро туризм ярмаркасида Фарғона вилоятининг туризм салоҳиятини кенг тарғибот қилиш орқали келгуси йилларда маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини 2 баробарга ошириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ва 42 нафар туризм соҳаси тадбиркорлари (22 та меҳмонхона 20 туроператорлик корхоналари) иштирок этишди.
Кўргазма давомида туризм соҳаси вакиллари ва соҳа тадбиркорлари томонидан 2000 дан ортиқ туризм салоҳиятини акс эттирувчи маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизмат турлари бўйича тарғибот буклетлари тарқатилди.

Шунингдек, республиканинг етакчи туристик корхоналари билан 551 дан ортиқ янги битим келишувларга эришилди. Ушбу келишувлар суммаси жами қарийб 15 млн. долларни ташкил этмоқда.
Жумладан, “DILRABO TOURISM AND LOGISTICS” MCHJ, “Farg‘ona Vodiy sayyoh” hamda “Kokand tourism” туроператорлик корхоналари томонидан кўргазмага ташриф буюрган Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон ва Малайзия давлатлари вакиллари билан музокаралар ўтказилиб, кириш ва чиқиш туризм йўналишлари бўйича битим келишувларга эришилди. Бундан ташқари, Қозоғистон билан ҳунармандчилик йўналишида ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси 2 декабргача давом этади. Кўргазма давомида туризм соҳаси вакиллари ва соҳа тадбиркорлари томонидан 2000 дан ортиқ туризм салоҳиятини акс эттирувчи маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизмат турлари бўйича тарғибот буклетлари тарқатилди.