Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
ТХТЯ – 2022: Самарқандлик тадбиркорлар биринчи куннинг ўзидаёқ 400 га яқин ҳамкорлик шартномаларини имзолашди
Ярмарка доирасида Самарқанд гастрономияси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Самарқандча ош ва кабоблар тайёрланди ҳамда иштирокчиларга тарқатилди.
Айни дамда Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ» «Ўзекспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «Ипак йўлида туризм» 2022 йилги Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур ярмаркада Самарқанд вилоятидан 20 га яқин туризм соҳасида фаолият олиб бораётган самарқандлик тадбиркорлар ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш учун Самарқанднинг ягона стенди ўрнатилганди.
Таъкидлаш керакки, ярмарканинг биринчи кунида самарқандлик тадбиркорлар ҳамда Самарқанд вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан 400 га яқин ҳамкорлик шартномалари имзоланишига эришилди.
Шунингдек, ярмарка доирасида Самарқанд гастрономияси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Самарқандча ош ва кабоблар тайёрланди ҳамда иштирокчиларга тарқатилди.
Қайд этиш керакки, имзоланган шартномалар Самарқанд вилояти туризм салоҳиятини янада тарғиб этиш орқали туристик хизматлар экспортини ошириш, аҳолининг хизматлар соҳасида бандлигини таъминлаш ҳамда хорижий ва маҳаллий туризм соҳа вакиллари билан Самарқандга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.