EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ҳокимлик вакили МЧЖ раҳбарининг номига ноқонуний тарзда кредит чиқартириб олди

Ҳокимлик вакили МЧЖ раҳбарининг номига ноқонуний тарзда кредит чиқартириб олди

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида ҳокимлик вакили МЧЖ раҳбарининг номига ноқонуний тарзда 290 млн сўм кредит олиб, ўз манфаатлари йўлида ўзлаштириб олди. Бу ҳақида Прокуратура департаменти хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман ҳокимлигининг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари У.П. ва бошқалар "У.Э." МЧЖ раҳбари Н.нинг ишончига кириб, унинг номидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали банк филиалидан 290 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, тадбиркор Н. ҳамда фуқаро М.ни банк олдида қарздор қилиб қўйиб, кредит маблағини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING