Сўнгги янгиликлар
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Йўл тор, маршрут қатнови кам, аҳоли эса норози
Сўх тумани аҳолисининг талаби нега қондирилмаяпти?
Тиғиз иш графигига қарамасдан кутубхона ва театрга ташриф буюрган китобсевар ва санъатга ошуфта ҳоким – Навоий делегацияси Татаристонда
21-27 май кунлари Турк ошхонаси ҳафталиги бўлиб ўтади
Мубашшир Аҳмад яна Туркия полицияси томонидан қўлга олинди
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди
Туркия Республикасининг пойтахти Анқара режали шаҳарсозлик ёндашуви асосида шаклланган муҳити ва замонавий архитектураси билан яқинда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси тахминий рўйхатига киритилди ва бу рўйхатдаги турк объектлари сони 80 тага етди.

Маданият ва туризм вазирлиги ЮНEСКО бўйича Туркия миллий комиссияси билан ҳамкорликда Анқаранинг урбанизациясини замонавий шаҳарсозликнинг жаҳон миқёсида муваффаққиятли модели сифатида тан олиниши учун ҳужжат тайёрлади. “Анқара: Республика замонавий пойтахтини режалаштириш ва қуриш” ҳужжати Анқаранинг 1920-1970 йилларда янги ташкил этилган миллий давлат тимсоли сифатида қурилган жамоат бинолари, маданий ҳудудлари ва очиқ жамоат жойлари 20 асрнинг замонавий пойтахти ғояларини қандай тасвирланишини намоён этади.
Файлнинг асосий қисмларига Отатурк булварининг шимолий-жанубий қисми ва Улус ҳамда Қизилай туманлари киради. Туркия Буюк Миллат Мажлиси бинолари, Президентлик мажмуаси, Гувен боғи, Ёшлар боғи, Улус майдони, Анқара темир йўл вокзали, Иш банки биноси, турли вазирлик бинолари ва Қизилай майдони каби рамзий иншоотлар Анқаранинг режалаштирилган тараққиёт ва модернизация жараёнини акс эттирувчи муҳим унсурлар сифатида кўрсатилди. Ҳужжат иловаси ташкилот маданий меросининг ii, iv ва vi мезонлари бўйича ЮНEСКОнинг тахминий рўйхатига киритилган.
Маданият ва туризм вазирлиги, хусусан, ЮНEСКО билан ўзаро ҳамкорлик қилиб, мамлакат маданий ва табиий меросини халқаро майдонда самарали ҳимоя қилиш ва ўтказишни таъминлашга интилмоқда.
Хазиналарга бой Анқара!
Анқара 1923 йил 13 октабрда пойтахт мақомига эга бўлди ва ортидан 29 октабрда Туркия Республикаси ташкил этилди. Усмонли империясининг кўп асрлик пойтахти Истанбул эди. Анқара эса янги замонавий Турк давлатининг маркази ва рамзига айланди.
Асрлар давомида Хеттлар, Фригияликлар, Римликлар ва Усмонлилар каби бир нечта цивилизацияларга мезбонлик қилган замонавий Туркия пойтахти қадимий харобалардан тортиб, бугунги замонавий меъморчилик мўъжизаларигача кўплаб яширин хазиналарга бойдир. ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига Туркиянинг 20 маданий бойлиги сифатида киритилган Гордион каби қадимий обидалар унинг бой ўтмишини акс эттирса, Анқаранинг замонавий иншоотлари, айниқса республиканинг тикланиш даврида қурилган бинолар мамлакатнинг сиёсий эволюцияси даврини ёритувчи энг мафтункор иншоотлардир.
Масалан, Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатуркнинг қабри жойлашган Аниткабир шаҳарнинг муҳим диққатга сазовор жойларидан биридир. Этнография музейи, Расм ва ҳайкалтарошлик музейи ва 1997 йилда “Европада йилнинг энг яхши музейи” номини олган Анадолу цивилизациялари музейи каби бошқа муҳим масканлар ўзларининг ажойиб коллекциялари ва рамзий бинолари билан ҳайратда қолдиради. Бошқа томондан, Туркия Буюк Миллат Мажлиси бинолари, Президент мажмуи ва кўплаб вазирлик бинолари Республиканинг парламент демократиясига содиқлигини англатади.
Иш банки биноси каби молиявий марказлар республиканинг иқтисодий сиёсатини ўзида мужассам этган. Тиллар, тарих ва география факультети бинолари академик юксалишга урғу беради. Шу билан бирга, Давлат опера ва балети ҳамда Анқара радиоси каби маданият муассасалари санъат ва коммуникацияга бўлган садоқатни акс эттиради. ЮНEСКО ҳужжатида тақдим этилган кўплаб бинолар Анқаранинг тарихий ва маданий меросини глобал миқёсда ёритади.



