Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Шўрхок» фильми АҚШдаги фестивалда ғолиб бўлди
«Шўрхок» 4 ноябрь куни АҚШда «Florida Environmental Film Festival» экологик фильмлар фестивалида ҳам иштирок этди.
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Лос-Анжелесда (АҚШ) «Environmental Film & Screenplay Festival» экологик фильмлар фестивали бўлиб ўтди.
Унда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан режиссёр Умид Ҳамдамов томонидан суратга олинган «Шўрхок» қисқа метражли фильми «Энг яхши операторлик иши» номинациясида ғолиб бўлди.
Таъкидлаш керакки, фильмга «Ўзбекистонлик» картинасидаги фаолияти билан ҳам танилган Жаҳонгир Иброҳимов операторлик қилган.Маълумот учун, «Aral Dream» лойиҳаси доирасида суратга олинган «Шўрхок» Орол денгизи билан чамбарчас боғлиқ бўлган халқлар тарихи ҳақида ҳикоя қилади.
Фильмдан мақсад Оролбўйи муаммоларини жаҳон саҳнасига олиб чиқишдир.Қайд этиш жоизки, АҚШдаги фестивалда томошабинлар фильмни кўришдан олдин Орол денгизи ва унинг муаммолари ҳақида ҳеч қачон эшитмаганликларини таъкидладилар.
Фильмдан сўнг эса уларда минтақага ташриф буюриш ёки у ҳақида кўпроқ билишга қизиқиш уйғонмоқда. Ваҳоланки, кино ижодкорларининг мақсади ҳам айнан шу – кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиш эди.
Яна бир маълумот, «Шўрхок» 4 ноябрь куни АҚШда «Florida Environmental Film Festival» экологик фильмлар фестивалида ҳам иштирок этди.