Сўнгги янгиликлар
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида янги босқич: ислоҳотлар ва имкониятлар
Туркия туризм бўйича дунёда 4-ўринга чиқди
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди
Жиззахда 3 та янги меҳмонхона иш бошлади
Жиззах ўз иқлими, географияси, ландшафтига, йилнинг тўрт фаслида ҳам ажойиб манзара касб этадиган бетакрор ҳудудларига эга.

Жиззах вилояти Зомин туманининг «Суффа» платосида 720 ўринли 3 та замонавий меҳмонхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев Президентимизнинг 2021 йил 6 апрелдаги «Зомин» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра 2 000 гектардан ортиқ ҳудудда «Зомин» туристик-рекреацион зонаси барпо этилиши белгилангани, мазкур фармонга асосан туристик зонада инфратузилма объектларини қуриш учун 700 гектар ер майдонлари ажратиб берилганлигини таъкидлади.
Ҳоким ўз ўрнида туризм соҳасига Давлатимиз раҳбари томонидан катта эътибор қаратилаётгани ва бу ўз самарасини бераётганини алоҳида эътироф этди.
Маълумот учун, янги меҳмонхоналар – "Wyndham Garden", "TRYP by Wyndham" ва "Ramada Encore by Wyndham жами 670 ўринга мўлжалланган. Қолаверса, уларда 300 га яқин иш ўрни мавжуд бўлиб, айни дамда 120 нафар ишчи қабул қилинган.




Таъкидлаш жоизки, Жиззах ўз иқлими, географияси, ландшафтига, йилнинг тўрт фаслида ҳам ажойиб манзара касб этадиган бетакрор ҳудудларига эга.

Ҳозирда вилоятда маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш, туризм объектлари бунёд этиш ва сифатли сервисни ташкил қилиш, шу орқали янги иш ўринлари яратиш каби муҳим вазифалар мақсад қилиб олинган.
Маълумот учун, вилоятга жорий йилда 1 миллион 500 минг нафар маҳаллий ва 12 минг нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюрди.
Умуман, Жиззахда 2026 йилгача ҳаммаси бўлиб 40 та, жами 11 544 ўринли 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхона, 2 000 ўринли 201 та шале (қишлоқда ёки тоғли ҳудудларда ёғоч қуриладиган уй), 2,5 км осма дор йўли, 2 700 ўринли 19 та апартамент, 19 та кафе - ресторан ҳамда кўнгилочар марказлар ва сайлгоҳлар ташкил этиш режалаштирилган.



