Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Олтиннинг нархи тарихий рекорд даражага ошди
Жаҳон биржаларида олтиннинг нархи янги рекорд кўрсаткичга етди ва биринчи марта унинг бир унцияси (28,3495 грамм)ни қиймати 3500 доллардан ошди. Хусусан, Чикаго товар биржасидаги савдо маълумотларига кўра, июнь ойидаги олтин фьючерслари нархи 2,3 фоизга ошиб, бир унция учун 3504,2 долларга етди.
«Bloomberg» агентлигининг ёзишича, олтин нархининг ошиши, доллар курсининг пасайишига АҚШ Федерал захира тизими президент Доналд Трамп томонидан танқид қилингани сабаб бўлган. Бу омиллар хавфсиз актив сифатида олтинга талабни оширди. Қимматбаҳо металлар нархининг ошишига савдо урушларининг таъсири ҳақидаги доимий хавотирлар ҳам туртки берган.
Доллар асосий валюталарга нисбатан заифлашди, бу эса таҳлилчиларнинг фикрича, Трампнинг Федерал захира тизими раиси Жером Пауэлл ҳақидаги сўнгги изоҳлари билан боғлиқ. Гап шундаки, Оқ уй раҳбари яна бир бор Федерал захира тизимидан фоиз ставкаларини пасайтиришни талаб қилди. Бу эса мамлакат иқтисодиётига ишончни заифлаштирмоқда. Ўз навбатида, заиф доллар олтинни бошқа мамлакатлар инвесторлари учун янада жозибадор қилмоқда.
Аввалроқ, Cомех биржасида олтин нархи 1,72 фоизга ошиб, унинг бир троя унцияси (31,1035 грамм)ни баҳоси 3450 доллардан ошганди.