Сўнгги янгиликлар
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Учтепа туманида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
GoTürkiye янги мини сериални тақдим этади: Istanbul My Love
Президентга модернизация қилинаётган Андижон халқаро аэропортининг имкониятлари ҳақида ахборот берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 15 апрель куни Андижон вилоятига келди.
.jpg)
Ҳудуддаги ўзгаришлар “ҳаво дарвозаси”даноқ кўзга ташланади. Ўзбекистонда транспорт тизимини ривожлантириш борасидаги ишлар доирасида Андижон халқаро аэропорти ҳам модернизaция қилинмоқда. Ташриф чоғида давлат раҳбарига шу ҳақда ахборот берилди.
Бу аэропорт 1978 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги талабларга мос келмай қолган эди. Учиш-қўниш йўлагининг юк кўтариш қобилияти пастлиги, замонавий ёритиш тизимининг йўқлиги сабабли қатновларни қабул қилиш имкониятлари чекланганди.
Бугунги кунда реконструкция ишларининг биринчи босқичи битказилди. Узунлиги 3 минг 300 метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва самолётлар тўхташ жойи қурилди. Дренаж тизими янгиланиб, ер ости суви қочирилди. Шунингдек, бу ерда иккинчи юриш йўлаги қурилиши давом эттирилиб, IKAО CАТ-II тоифасидаги радар, метеорология ва ёритиш ускуналарини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Натижада Boeing, Airbus русумидаги йирик самолётларни ҳам, ноқулай об-ҳаво шароити ва тунги вақтларда ҳам қабул қилиш мумкин бўлади. Бу кунлик парвозлар сонини 10 баробаргача ошириш имконини беради.
Энди, иккинчи босқичда йўловчи терминалини янгидан қуриш кўзда тутилган. Бу орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига аввалги 300 тадан 1000 тага, парвозлар сони йилига 584 тадан 3 минг 700 тага ортади. Бу Андижон шаҳри ва Фарғона водийсига қатновлар сонини кўпайтиришга хизмат қилади.
Фаолиятини қайта бошлаган мазкур аэропортда ҳозирда Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари бу ерда самарали бошқарувни йўлга қўйиш, хизматларни арзон қилиб, маҳаллий ва халқаро парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Умуман, Ўзбекистонда аэропортларни модернизация қилиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йилларда Самарқанд, Термиз, Урганч, Шаҳрисабз, Мўйноқ, Қўқон ва Зомин аэропортлари янгиланди. Яна бир қатор вилоятларда модернизация жараёнлари давом этмоқда.



