Сўнгги янгиликлар
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Германиядан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин
DRV– Германиянинг туризм соҳасидаги етакчи ташкилоти бўлиб, туризм соҳасида мамлакатнинг 90 фоизини қамраб олувчи 10 мингдан зиёд аъзоларни ўз ичига олади.

Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Германия туристик ассоциясияси (ДРВ – Деутсчер Реисевербандес) президенти Норберт Фиебиг бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди. Делегация ташрифи Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва «Silk Road Samarkand» халқаро туристик маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Маълумот учун, Германия туристик ассоциацияси (DRV) 1950 йил 10 августда Франкфурт-на-Майнда Германия сайёҳлик агентликлари уюшмаси сифатида ташкил этилган.
DRV– Германиянинг туризм соҳасидаги етакчи ташкилоти бўлиб, туризм соҳасида мамлакатнинг 90 фоизини қамраб олувчи 10 мингдан зиёд аъзоларни ўз ичига олади, жумладан, туристик компаниялар, меҳмонхоналар, авиакомпания ва транспорт компаниялари унинг аъзоси ёки ҳамкори ҳисобланади.
Вазирликдаги учрашувда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини Европада кенг тарғиб қилиш ва европалик сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида «Destination Forum» («ДРВ»га аъзо энг йирик ва салоҳиятли туристик ташкилотларнинг туристик форуми) лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини катта тажрибага эга бўлган «DRV» ассоциациясининг маркетинг ресурсларидан фойдаланган ҳолда кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири эканлигини дунёга кўрсатиш, Германиядан Самарқанд шаҳрига тўғридан-тўғри чартер рейсларни йўлга қўйиш, биргаликда «Uzbekistan» туристик брендини Европага олиб чиқиш, юртимизга DRV таркибига кирувчи энг йирик ва энг салоҳиятли туристик ташкилотлар ҳамда туристик операторлар ташрифини ташкил этиш каби масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди.
Учрашув якунида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда ДРВ ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган барча масалаларни амалга ошириш мақсадида ўзаро медиа режа лойиҳаси ишлаб чиқиш, шунингдек, 2023 йилнинг апрель ойида «Destination Forum» лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.
Музокаралардан сўнг хорижий делегация аъзолари юртимизнинг Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг тарихий, маданий ва диққатга сазовор жойларига ташриф буюриб, янги барпо этилган туристик объектлар ва туристик инфраструктура билан яқиндан танишишди.



