Qidirish

15:23 / 2025-04-12 114 0 Сиёсат

Болалар таъминоти ва ота-она бурчлари: конституцияда уларнинг тавсифи

Миллий қадриятларимизда оила муқаддас даргоҳ сифатида улуғланган. Оила аъзолари – бобо-бувилар, ота-оналарнинг масъулиятли муносабати туфайли фарзандларнинг юксак ахлоқий фазилатлари шаклланган.

world-news

Шу маънода ота-оналарга фарзандларни ахлоқли ва юксак маънавиятли этиб тарбиялаш ҳамда таълим беришга оид масъулият юклатилган. Жамиятимиз маънавий ва ахлоқий жиҳатдан мукаммал оилаларнинг кўпайишидан манфаатдордир. Оилаларни мустаҳкамлаш, болалар тарбияси, шунингдек, ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш давлат аҳамиятига молик ишдир. 

Мамлакатимизда жамият асоси бўлмиш оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оилаларни, айниқса ёш оилаларни ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш, мустаҳкам, соғлом оилани шакллантиришда маҳалланинг мавқейи юқоридир.

Оила кодекси Ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари — оила ҳуқуқи асосида тартибга солинадиган мезондир. Аввало, ота-оналар ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. Бола ҳақида ғамхўрлик қилиш, унга таълим-тарбия бериш ота-она учун фақат ахлоқий қоида бўлиб қолмай, балки конституциявий ҳуқуқ ва бурчдан ҳам иборат.

Оилавий ҳуқуқ ва муносабатлар 2 турга бўлинади:

Шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлар.
Мулкий қуқуқ ва мажбуриятлар.

Ўзбекистон Республикаси оила қонунига кўра, Оилавий ҳуқуқ ва муносабатларга ўз фарзандлари билан бирга яшаш ва оила кодексига мувофиқ бола тарбияси эр ва хотиннинг биргаликдаги мажбурияти ҳисобланади. Уларнинг тарбияси билан шуғулланиш, ота-оналик ҳуқуқларини мустақил равишда амалга ошириш, болаларнинг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик килиш, болаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаш, болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кабилар киради.

Оилавий ҳуқуқий муносабатларда қонунчилик болалар манфаатининг устуворлигини белгилайди. Ота-она ва болалар ўртасида келиш-мовчиликлар мавжуд бўлганда, васийлик ва ҳомийлик органи болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил тайинлайди.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Оила қонунчилигига мувофиқ бола вояга етгунга қадар яъни 18 ёшга тўлгунга қадар ота-она уни моддий жиҳатдан таъминлашга мажбур.18 ёшдан сўнг бола ота-онасини моддий жиҳатдан таъминлайди.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 80-моддасига мувофиқ ЪВояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирларʼ

Кайковуснинг «Қобуснома» сида: «Эй фарзанд, билғилким, ақл юзасидин фарзандға ота-онани иззат ва ҳурмат қилиш вожибдир, нединким, унинг асли ота ва онадур. Ота-она фармонбардордур. Бу фармонбардорликда ҳам иш бўлғай ва ҳам фармон бўлғай. Ота-онанинг иши сени парвариш қилмоқдур ва фармони сенга яхшилик ўргатмоқдур. Эй фарзанд, шул важдин ота-онангни сағал ҳам ранжитмағил» деган сатрлар мавжуд.Ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, ота-онасининг ғамхўрлигидан фойдаланиш ва ота-онаси билан бирга яшаш, бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши, инсоний қадр-қимматлари ҳурмат қилиниши ҳуқуқларига эга.

Боланинг ота-онаси бўлмаганда ёки бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда, унинг оилада тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи томонидан таъминланади. Мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг такомиллашган, қонуний асосларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила,Меҳнат,Фуқаролик Кодекслари ҳамда «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида» ги Қонунларига амал қилинади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 77-моддасида –«Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар» деб белгилаб қўйилган бўлсада, айрим ота-оналар ўзларининг бурч ва мажбуриятларини, масъулиятларини унутиб қўйишганликлари афсуски, ҳақиқат.

Ўзбекистон Республикасининг «Оила» кодексининг 79- моддасига асосан Ота-онадан бири қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
ота-оналик ҳуқуқини суистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса;
муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;
ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.

Шунингдек, ушбу кодекснинг 80-моддасида Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби белгиланган бўлиб, Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади.Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар ота (она)нинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг), прокурорнинг, шунингдек вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасаларнинг (васийлик ва ҳомийлик органи, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум б4ўлган болалар муассасалари ҳамда бошқа муассасаларнинг) даъвосига биноан кўрилади.

Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда боланинг таъминоти учун ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онадан (уларнинг биридан) алимент ундириш масаласини ҳал қилади.Агар суд ота-она ҳам, болани ўз қарамоғига олган шахс ҳам болага лозим даражада тарбия беришни ҳамда уни камолотга етказишни таъминлай олмайдилар, деб топса, болани васийлик ва ҳомийлик органи қарамоғига олиб беради.

Бундан ташқари, кодексимизнинг 82-моддасида Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тартиби белгиланган бўлиб, улар:

Ота-она (улардан бири) ўз хулқ-атворини, турмуш тарзини ва (ёки) бола тарбиясига бўлган муносабатини ўзгартирган ҳолларда ота-оналик ҳуқуқи тикланиши мумкин. Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онанинг (улардан бирининг) даъвосига биноан суд тартибида амалга оширилади.

Ота-онанинг (улардан бирининг) ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъвоси билан бирга болани ота-онага (улардан бирига) қайтариш тўғрисидаги талаби ҳам кўриб чиқилиши мумкин. 10 ёшга тўлган болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқининг тикланишига фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади. Бола фарзандликка олинган ва фарзандликка олиш бекор қилинмаган бўлса, ота-оналик ҳуқуқини тиклашга йўл қўйилмайди. 

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Халқаро ҳуқуқ факультитети
курс талабаси Равшанова Жасмина

Изоҳлар 0

Фикр билдириш