Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Мирзиёев Самарқандга етиб борди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига етиб борди.
Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Бугун, 2 апрель куни давлат раҳбари эрталаб Самарқандга етиб келган Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказиши кутилмоқда.
Эртага, 3 апрель куни саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. 4 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг асосий институтлари раҳбарлари иштирокида кўп томонлама тадбирлар бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги илк саммит 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашувга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилади ва унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари иштирок этади. 4-5 апрель кунлари эса “Silk Road Samarkand” конгресс марказида биринчи Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади. Форумда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи, БМТ, халқаро молия институтлари ва етакчи экология ташкилотлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Саммит давомида Евроиттифоқ ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича содиқлигини тасдиқлаши кутилмоқда. Булар қаторига транспорт ва рақамли алоқа, муҳим хомашё ресурслари, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги шериклик ҳамда энергетик ўтиш жараёни киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ саммит муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ эса мазкур саммит ўтказилиши муносабати билан шаҳардаги айрим олий таълим муассасаларига 1-5 апрель кунлари қисқа муддатли ўқув таътили берилиши маълум бўлди.