Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Самарқанд – Европа ва Марказий Осиё мулоқотининг маркази…
3–4 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити истиқболларга йўл очади.
Самарқанд шаҳри жорий йилнинг 3–4 апрель кунлари тарихий воқеага мезбонлик қилади – биринчи марта “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматида саммит ўтказилади. Унда Европа Кенгаши ва Комиссияси раислари, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари иштирок этади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев саммитга раислик қилади.
Ушбу саммит Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам саналади. Ўзбекистон эса бу жараёнда очиқ ва фаол шерик сифатида алоҳида ўрин тутади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқалар сиёсий мулоқотдан тортиб, инвестиция ва таълимгача бўлган кенг соҳаларни қамраб олди. 2023 йилда икки томонлама савдо ҳажми 5,8 миллиард долларга етди, мамлакатда 1000 дан зиёд европалик сармоядорлар иштирокидаги корхоналар фаолият юритмоқда.
2022 йилда имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ўзаро муносабатларни институционал даражада мустаҳкамламоқда.
Қатор Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик агросаноат, таълим ва логистика соҳаларида кенгаймоқда. Германия Марказий Осиёдаги фақат Ўзбекистон билан шерикликни сақлаб қолган давлат бўлиб, инвестициялар ҳажми 4,5 миллиард доллардан ошиб кетди. Франция “яшил” иқтисодиёт, туризм ва маданият соҳаларида қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Тадбир доирасида транспорт, рақамли инфратузилма, экология, таълим, хавфсизлик ва “яшил энергетика” каби соҳаларда ҳамкорлик механизмлари муҳокама этилади. Шунингдек, Транскаспий транспорт йўлагини жадаллаштириш, ЭИЗлар орқали сармоя жалб қилиш ва инсон капиталини ривожлантириш устувор вазифалардан саналади.
Самарқанд саммити – бу расмий баёнотлар эмас, амалий натижалар ва истиқболлар майдони. У Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаб, Европа билан мустаҳкам, барқарор ва прагматик шерикликни йўлга қўйишда янги саҳифа очади.