Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлиги оширилади
“Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-131-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, барча турдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда 2025 йил 11 мартдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
электрон онлайн аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани эълон қилиш муддати 15 кундан 5 кунга, такрорий савдоларда – 5 кундан 1 кунга қисқартирилади;
такрорий савдоларда фақат бир нафар талабгордан ариза келиб тушган тақдирда, унга ушбу савдода эълон қилинган нархда лотни ихтиёрий сотиб олиш таклиф этилади;
ҳар такрорий савдода лот нархи 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 20 фоизига тушганига қадар пасайтирилади.
2025 йил 1 апрелдан аукцион савдоларида ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш ва тўлов тўлиқ тўланганда чегирма бериш тартиби бекор қилинади, ушбу тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шартлиги белгиланди.
2025–2026 йилларда аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар жами майдонининг ўртача 10–20 фоизи чорва учун озуқа экинларини экиш шарти билан савдога чиқарилади.



