Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ҳамда Хитойнинг «North-West» университети ўртасида меморандум имзоланди
Мазкур ҳужжат «Хитой – Ўзбекистон археология ва маданий меросни муҳофаза қилиш илмий-техникавий халқаро қўшма лабораторияси»ни ташкил этишга йўналтирилган.
Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ҳамда Хитойнинг North-West университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳужжатда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, Хитой ва Ўзбекистон университетлари талабалари ва ўқитувчиларининг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун академик кўприк ўрнатиш мақсад қилинган.

Ўзбекистон томондан меморандумни имзолаган Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири, «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ректори Азиз Абдуҳакимов «North-West» университети президенти жаноб Гуо Лихонга ўз миннатдорчилигини билдириб, икки университет ўртасидаги ҳамкорликни юксак қадрлашини таъкидлади.

«North-West» университетининг 120 йиллик юбилейи доирасида имзоланган мазкур ҳужжат «Хитой – Ўзбекистон археология ва маданий меросни муҳофаза қилиш илмий-техникавий халқаро қўшма лабораторияси»ни ташкил этишга йўналтирилган.
Таъкидлаш лозимки, Хитой – Ўзбекистон археология ва маданий меросни муҳофаза қилиш илмий-техникавий халқаро қўшма лабораторияси «Хитой ва Марказий Осиёнинг инсон ресурслари ва атроф-муҳитни ўрганиш бўйича қўшма илмий лабораторияси»нинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
.jpg)
Хитой илмий-технология вазирлиги бу илмий тадқиқотлар, иқтидорли талабаларни тайёрлаш ва маданий алмашинув бўйича етакчи халқаро марказдир.