Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистон давлат қарзи 40 млрд доллардан ошди
Қайд этилишича, 2024 йил ИВ чораги якунида давлат қарзи 40,2 миллиард долларга етган. Бу республика ялпи ички маҳсулотининг 35 фоизига тенг.
Давлат кафолати остида олинган кредитларнинг 33,7 миллиард доллари (84 фоизи) ташқи қарз бўлиб, шундан 17,9 миллиард доллари қатъий белгиланган фоиз ставкада жалб қилинган. Қолган 15,64 миллиард доллари ўзгарувчан фоиз ставкаларда олинган. Бироқ қарз таркиби шарҳланмаган, кредитлар неча фоиздан жалб қилингани очиқланмаган.
Ички қарз миқдори 6,5 миллиард долларга яқинлашган (йил бошида 5,9 миллиард доллар бўлган). Шундан 5,1 миллиард доллар қатъий белгиланган фоиз ставкада олинган. Шу билан бирга, 1,2 млрд доллари фоизсиз жалб қилинган.
Охирги беш йилда давлат қарзи миқдорлари қуйидагича ўзгарди:
2019 йилда — 17,8 миллиард доллар;
2020 йилда — 23,4 миллиард доллар;
2021 йилда — 26,3 миллиард доллар;
2022 йилда — 29,2 миллиард доллар;
2023 йилда — 34,9 миллиард доллар.
Маълумот учун, 2024 йилда давлат ташқи қарзи жалб қилишнинг қонун билан белгиланган йиллик лимити 5 миллиард доллар эди. Бироқ йил якунида бу миқдор 7,3 миллиард долларга етди. Қонун ижро этилмади. 2025 йилда яна 5,5 миллиард доллар ташқи қарз олиниши белгиланган. Прогнозларга кўра, жорий йил якунида давлат қарзи миқдори 45,1 миллиард долларга етиши (ЯИМга нисбатан 36,7 фоиз) мумкин.