Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 71

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 186

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 131

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 157

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 675

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 186

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 179

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 197

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

16:37 / 2025-02-22 71 0 Дунё

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ Кутубхонаси бундан роппа-росса беш йил аввал очилган бўлиб, ўзининг маҳобати, бой китоб фонди, конференция ва тренинг хоналари ҳамда халқаро ҳамкорликлари билан Туркиянинг бутун дунуёга очиқ маърифат ойнаси бўлиб хизмат қилмоқда.

world-news

Кутубхонанинг тантанали очилиш маросими 2020 йилнинг 20 феврал куни Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон мезбонлигида ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда 2500 нафар академик, олим-у ёзувчилар, давлат ва жамоат арбоблари иштирокида бўлиб ўтди.

Ўша кундан эътиборан Халқ кутубхонаси ҳафтада 7 кун 24 соат давомида турли ёшдаги китобхон ва ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Кутубхона 2 миллион 500 минг босма китоб фонди, 23 минг 400 журналга тегишли 2 миллион 900 минг даврий нашр ва жами 5 миллион 400 минг босма манбага эга.
136 мамлакатдан 140 тилда китоблар мавжуд!

Президентлик Бош Котибиятининг Кутубхоналар бўлими бошлиғи Айҳан Туғлу кутубхона ташкил этилганидан буён давлат раҳбарлари, элчилар билан бирга қарийб 7 миллион зиёратчи ташриф буюрганини ва ўтган йили кунлик ўртача 5 минг киши келганини билдирди.

“Ҳозирда 5,5 миллион босма манбага эришдик. Кутубхонамиз ҳам дунёнинг турли давлатларидан олинган махсус коллекциялар билан бойитилди. Жиҳаннума залида 136 давлатдан 140 тилдаги китоблар мавжуд”, деди Туғлу Халқ кутубхонасининг Туркиядаги энг катта кутубхона эканлигини таъкидлаб.

Туғлу тадбирлар фаолиятига тўхталар экан, дам олиш кунларида 4 гуруҳга мўлжалланган “тажриба семинарлари”, ҳафта давомида АСEЛСАН томонидан робот ёрдамида сунъий интеллект дарслари, Рақамли Трансформация идорасининг сунъий интеллект, тадбиркорлик ва киберхавфсизлик бўйича ўтказаётган тренинглари ҳамда ўз имкониятлари доирасида ташкил этган 30га яқин ўқув машғулотларининг давом этаётгани ҳақида маълумот берди.

“Кутубхонамиз бутун дунёга танила бошлади”

Халқ кутубхонасининг хорижда ҳам қизиқиш билан кузатилаётганини ва кутубхонанинг, айниқса АҚШда “Эрдўған кутубхонаси” сифатида танилганлиглигига эътибор қаратган Туғлу қуйидагиларни қайд этди: “Бу жой ҳозир Туркияда кутубхоначиликни бошқарадиган марказга айланди. Президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг қарашлари туфайли шу даражага етдик. Кутубхонамиз дунё миқёсида танила бошлади. Европанинг кўплаб давлатлари билан ҳамкорлигимиз бор. Хусусан кутубхонамиз Туркий давлатлардаги баъзи кутубхоналарга андаза бўлиб хизмат қилди. Ноябр ойида кутубхонанинг 5 йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтказишни режалаштирганмиз”.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш