Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди
Ушбу масалада Юридик университети доценти Мирёқуб Рахимов ўз фикрини билдирди.
Янги Меҳнат кодексида таътил давомийлиги камайтирилдими?
Йўқ аксинча, янги Меҳнат кодексида ҳар йилги энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календар кун этиб белгиланди. Таққослаш ўрнида, эски Меҳнат кодексида бу муддат ўн беш иш куни эди.
Вазиятни 2025 йил мисолида тушунтирамиз. Ходим эски Меҳнат кодекси бўйича 2025 йил 3 феврал кунидан ўн беш иш куни ҳар йилги меҳнат таътилига чиқса, 20 феврал унинг ишга чиқадиган куни бўлади. Чунки эски Меҳнат кодекси бўйича таътилнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан ҳисобланар эди. Якшанба меҳнат таътили давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмас эди.
Янги Меҳнат кодекси бўйича эса агар ходим 2025 йил 3 феврал кунидан йигирма бир календар кунлик ҳар йилги меҳнат таътилига чиқса, у 24 феврал куни ишга қайтиши керак бўлади. Чунки бу ҳолатда якшанба меҳнат таътилининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинади
Унинг айтишича, бунинг ортидан, дейлик 5 млн сўм ойлик оладиган ходимнинг таътил пулига деярли 600 минг сўм яна қўшилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, янги Меҳнат кодекси меҳнат таътили масаласида ходимлар манфаатларини яхшироқ ҳимоя қилишга йўналтирилганлигини кўришимиз мумкин. Аввалги таҳрирдан фарқли равишда, меҳнат таътилининг минимал муддати календар кунлар бўйича узайтирилди ва халқаро стандартларга тўла мувофиқ равишда тартибга солинди. Меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш тизими ҳам эски кодексга нисбатан ходимлар учун яхшироқ шароит яратиб, ХМТ стандартларига жавоб беради.
- деб ёзади мутахассис
Мирёқуб Рахимовнинг таъкидлашича, блогер О.Бакиров Меҳнат қонунчилигида эксперт бўлмаса ҳам ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан билар билмас ҳар хил хулосаларга келган.
Бу меҳнаткашларни чалғитиш орқали уларнинг иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатишга уриниш деб ҳисоблайман
- деб ёзган юридик фанлар доценти