Qidirish

01:04 / 2022-12-22 136 0 Сиёсат

Зеленский уруш бошланганидан кейин илк бор Вашингтонга ташриф буюрди

Икки давлат раҳбарлари урушни тугатишнинг мумкин бўлган йўлларини ҳам муҳокама қилади.

world-news

21 декабрь куни Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга ташриф буюрди.

Маълум бўлишича, президентлар 11 декабрь куни телефон орқали мулоқотда Зеленскийнинг ташрифини муҳокама қилишган, 14 декабрда Вашингтон расмий таклиф билан чиққан, 16 декабрь куни эса Украина президенти Вашингтон таклифини қабул қилган.

Хабарда айтилишича, Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси президентни Тошкент вақти билан эрталаб соат 5:30да бошланадиган Конгресснинг қўшма мажлисида нутқ сўзлашга таклиф қилди. 

“Украинадаги уруш иккинчи босқичга ўтганлиги боис, Жо Байден Зеленскийни таклиф қилди. Музокаралар АҚШнинг ҳарбий ва иқтисодий ёрдамини кенгайтиришга қаратилади”, — дейилади хабарда. 

Икки давлат президентлари урушдаги кейинги ҳаракатларни стратегик режалаштиришни муҳокама қилади. Улар иқтисодиёт, энергетика соҳаларида қўшимча ёрдам, шунингдек, гуманитар ёрдам бўйича келишиб оладилар.

Бундан ташқари, Оқ уй Украинага Патриот ракета батареясини беришини тасдиқлади.Ташриф давомида Байден 1,85 миллиард долларлик янги хавфсизлик ёрдам пакетини эълон қилади. 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш