Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Интернетда UzAuto Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчилар учун автомобилларни тижорат банклари орқали 60 ой муддатга ва 30 фоиз дастлабки тўлов билан имтиёзли шартлар асосида харид қилиш бўйича топшириғини рад этгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди.
«Ўзавтосаноат» АЖ Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда фейк хабар эканлигини маълум қилади.
Қайд этилишича, «Ўзавтосаноат» АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр (тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг харидларини молиялаштириш учун кредитдан бошқа механизм мавжуд эмас).

Бундан ташқари, хатнинг асл нусхасида автомобиль харид қилиш учун Asakabank, Aloqa Bank, Ipak Yoʻli Banki, InfinBANK, Biznesni Rivojlantirish Banki, Asia Allince Bank va Tenge Bank орқали турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилганлиги маълум қилинади.
«Ўзавтосаноат» АЖ ижтимоий тармоқдаги гуруҳ админстраторларидан текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраган.