Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан 27 минг АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқишга уриниш ҳолатлари фош этилди
“Тошкент-Аэро” ИБК томонидан жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 167 та ҳолатда 10 млрд 208,7 млн сўм хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилиши олди олинган. Шулардан 161 та ҳолатда фуқаролар меъёрдан ортиқ 883 минг 996 АҚШ долларини олиб чиқишга уринган.
Биргина ноябрь ойининг ўзида аниқланган мазкур ҳолатларда Истанбулга ва Пекинга учаётган йўловчиларнинг хатти-ҳаракати божхона ходимларида шубҳа уйғотгач, белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.
Натижада, Туркияга кетаётган йўловчининг қўл сумкасига 10 минг, Хитойга шайланган йўловчининг юклари орасидаги китоб ичига 5 750 АҚШ доллари яширилгани аниқланди.
Яна бир ҳолатда эса божхоначилар фуқаронинг Хитойга парвози олдидан 2 нафар йўловчига 11 минг 700 АҚШ долларини бериб, шу зайлда Ўзбекистондан олиб чиқиш режасини йўққа чиқаришди.
Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, нақд валюталарни олиб чиқишга доир чекловлар миллий валютага ҳам бирдек тааллуқлидир.
Эътиборлиси шундаки, фуқаролар нафақат чет эл, балки миллий валютадаги меъёрдан ортиқ пул маблағларини ҳам олиб чиқишга уринган. Ушбу ҳаракат ўз вақтида тўхтатилиб, 23 млн сўм пул маблағи ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Рақамларга мурожаат қилсак, “Тошкент-Аэро” ИБК томонидан жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 167 та ҳолатда 10 млрд 208,7 млн сўм хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилиши олди олинган. Шулардан 161 та ҳолатда фуқаролар меъёрдан ортиқ 883 минг 996 АҚШ долларини олиб чиқишга уринган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, жисмоний шахсларга эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади.