Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
"Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда" – ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу борада ҳукуматларни тегишли чораларни ишлаб чиқиш ва профилактика, диагностика ҳамда даволаш қамровини оширишга чақирди. Хусусан, ЖССТ томонидан оғиз бўшлиғи саломатлиги масалаларига бағишлаб илк бор ташкил этилган глобал йиғилишда 110 дан ортиқ мамлакатлар делегациялари томонидан 2030 йилгача мўлжалланган Оғиз бўшлиғи саломатлиги бўйича қўшма декларация тасдиқланиши кутилмоқда.
Жаҳон соқлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг энг кенг тарқалган турларидан. Ҳозир дунё бўйича тахминан 3,5 млрд одам шундай хасталиклардан азият чекмоқда. Бунинг асосий сабаби, аввало, тиш парваришига эътиборсизлик билан боғлиқ. Оқибатда кариес, милк касалликлари, тишлар тушиши, оғиз бўшлиғи саратонига чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесусга кўра, миллионлаб инсонлар оғиз бўшлиғи саломатлигини таъминлаш билан боғлиқ тиббий хизматлар нархи сезиларли даражада қимматлиги сабаб улардан фойдалана олмайди. Шу боис ташкилот бу борада ҳукуматларни тегишли чораларни ишлаб чиқиш ва профилактика, диагностика ҳамда даволаш қамровини оширишга чақирди.
Хусусан, ЖССТ томонидан оғиз бўшлиғи саломатлиги масалаларига бағишлаб илк бор ташкил этилган глобал йиғилишда 110 дан ортиқ мамлакатлар делегациялари томонидан 2030 йилгача мўлжалланган Оғиз бўшлиғи саломатлиги бўйича қўшма декларация тасдиқланиши кутилмоқда.