Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 95

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 319

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 293

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 267

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

16:30 / 2024-11-26 4674 0 Сиёсат

Британия Украинага ўнлаб «Storm Shadow» ракеталарини топширди

Буюк Британия ҳукумати бир неча ҳафта олдин Украинага яна «ўнлаб» узоқ масофали «Storm Shadow» ракеталарини етказиб берди, деб хабар бермоқда «Bloomberg» манбаларга таяниб.

 

world-news

 
Бу хабар оммавий равишда эълон қилинмади. 2024 йил июлидан бери ўз лавозимини эгаллаб турган Бош вазир Кей Стармер даврида бундай ракеталарнинг биринчи етказиб берилишидир.

Нашр суҳбатдошларига кўра, «Storm Shadow» Вашингтон ва Лондон Украинага Россиядаги нишонларга узоқ масофали ракеталар билан зарба беришга рухсат бермасдан олдин юборилган. «Bloomberg» манбалари ракеталар Украинага аниқ қачон келгани ёки уларнинг сонини айтишдан бош тортди.

Ноябрь ойи бошида «The Guardian» Буюк Британия маълум вақтдан бери Украинага «Storm Shadow» ракеталарини етказиб бермагани ҳақида ёзган эди. Манбаларнинг «Тhe Times» нашрига айтишича, бунга таъминот етишмаслиги сабаб бўлиши мумкин.

Украина қуролли кучлари 20 ноябрь куни Россияга зарба бериш учун Британиянинг «Storm Shadow» ракеталаридан илк бор фойдалангани хабар қилинган. Ракета қолдиқларини ўша куни Курск вилоятидаги Марйино қишлоғи аҳолиси аниқлаган. «Storm Shadow»дан фойдаланиш Украина Қуролли Кучлари Россияга Американинг узоқ масофали АТАCМS ракеталари билан биринчи марта — Брянск вилоятидаги ўқ-дорилар омборига ҳужум қилганидан бир кун ўтгач содир бўлди.

21 ноябрь оқшомида Россия президенти Владимир Путин Россия Қуролли кучлари ўрта масофага мўлжалланган экспериментал «Орешник» баллистик ракета мажмуаси ёрдамида Днепрга ракета зарбаси берганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия буни Украина Қуролли кучлари Ғарбнинг узоқ масофали ракеталарини қўллаганига жавобан қилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш