Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 17

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 33

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 107

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 196

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 222

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 202

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 328

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 299

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

15:53 / 2024-11-26 4624 0 Сиёсат

Доналд Трамп Мексика ва Канада товарларига 25 фоизлик божлар жорий этишга ваъда берди

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп инаугурациядан сўнг ўзининг биринчи фармонларидан бирида Мексика ва Канада товарларига 25 фоизлик божлар жорий этишишини айтди.

world-news

Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатларда ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандаси муаммосини ҳал қилиш учун барча имкониятлар мавжуд. Бундан ташқари, у АҚШга тақиқланган моддалар контрабандаси туфайли Хитойдан келаётган товарларга қўшимча 10 фоизлик бож жорий этишини билдирди.

«Ҳамма биладики, АҚШга Мексика ва Канададан минглаб одамлар киради, бу эса жиноят ва гиёҳванд моддалар савдосига олиб келади. 20 январь куни мен ушбу тарифларни жорий қилиш учун барча зарур ҳужжатларни имзолайман», деб ёзган жаноб Трамп «Тruth» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Бундан ташқари, АҚШнинг сайланган президенти Пекиннинг АҚШга дори воситалари етказиб берилишига қарши кураш чоралари самарасизлиги туфайли Хитойдан қўшимча божлар ундириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Сиёсатчининг таъкидлашича, Хитой томони билан кўп сонли музокаралар олиб борилган ва гиёҳванд моддалар савдогарларига нисбатан ўлим жазосини янада фаолроқ қўллаш бўйича ваъда берилганига қарамай, вазият ўзгармаган.

2023 йилда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари фентанилнинг ҳаддан ташқари дозаси туфайли ўлим ҳолатлари сезиларли даражада ошгани ҳақида хабар берди. 2016 йилдан 2021 йилгача ўлим даражаси деярли тўрт баравар кўпайди, бу ҳар йили 100 000 га яқин америкаликларнинг ҳаётига зомин бўлган оммавий опиоид эпидемиясини таъкидлади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзинпин Сан-Францискодаги АPEC саммитида мамлакатлар ўртасида наркотик моддалар савдосига қарши курашда ҳамкорлик қайта тикланишини эълон қилган эди. Томонлар фентанил ва синтетик препаратлар оқимини камайтиришга келишиб олдилар, бироқ Доналд Трамп бу чораларни етарли эмас деб ҳисоблайди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш