Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Кушербаев Президентнинг одил судлов бўйича билдирган ташаббусига муносабат билдирди
Кушербаев Президентнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасига муносабат билдирди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасига муносабат билдирди.
“Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида одил судловни таъминлаш борасидаги ташаббуслар инсон ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадамлардан дейиш мумкин”, — деб ёзди Кушербаев.
Депутат мурожаатномада келтирилган суд тизимидаги ислоҳотларни олқишлаб, уларнинг ҳар бирига индивидуал тарзда шарҳ бериб ўтди.
- Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказиш.
Инсоннинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлашда ушбу масалалар ҳамма учун катта аҳамиятга эга. Ва бунда табиий равишда ҳар бир шахсда ҳали айби исботланмаган ҳолда чекловлар ўрнатишда суд орқали эътирозларини билдириш имкониятини берилиши зарур. Афсуски амалиётда тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга доир санкцияларда иш бир томонлама бўлгани сабабли шахсга айблов назаридан қаралади ва кўп ҳолларда беихтиёр фуқаронинг бутун тақдири биргина терговчи қўлида қолиб кетади.Сайловчилардан бизга бўлаётган мурожаатларда ҳам бу муаммолар кўп таъкидланади.
Умид қиламизки, ушбу ташаббуснинг ҳаётга тадбиқ этилиши билан судлар ўз ваколати доирасида фуқароларга бундай чекловларни ўрнатишда аввало инсон ҳуқуқларини таъминлаш нуқтаи назаридан ёндошадилар.
Мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали амалга оширилиши.
Тадбиркорлик фаолиятида мулк ҳуқуқни чеклаш айниқса оғриқли масала. Бир шахснинг хоҳишига кўра мулкидан фойдаланиш, тасарруф этишга доир чекловнинг ўрнатилиши оқибатида афсуски айрим тадбиркорлар "синиб" ҳам кетмоқда.
Шу боис, ушбу масаланинг ҳам суд орқали ҳал этилиши бизнес муҳитини яхшилаш билан бирга, қонунлардаги адолат тамойилини амалда қўллаш имкониятини оширади.
Судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилиниши.
Ушбу ташаббус одил судловда томонлар тенглигини таъминлаш, оддий айтганда тергов органининг ҳимоячи адвокат фикри билан ҳисоблашган ҳолда ишни судга олиб чиқишига мажбур қилади, деб ўйлайман. Бу ишда адолатни таъминлашда муҳим.
Ушлаб туриш жойларига олиб келинган барча шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этилиб, юзни таниш ускунаси ўрнатилиши.
Бу келгусида ушлаб туриш жойларида фуқаролар билан бўлиши мумкин бўлган қийноқ ва ноқонуний ушлаб туришга доир ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга хизмат қилади. Афсуски бу борада ҳам кўплаб мурожаатлар мавжуд. Шахсан мен бу ишни тезроқ амалга жорий этилиши тарафдориман.
Ҳоким қарорлари устидан маъмурий судга берилганда экстерриториаллик принципи асосида кўрилиши.
Бу айниқса тадбиркор ва фермерларни судма суд овора бўлиб юришдан қутқаради. Шу билан бирга уларга ўз вақтида ҳоким қарорлари устидан судга мурожаат қилиш, мурожаат қилиш муддатларини ўтказиб юбормаслик имкониятини ҳам оширади.