Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
«Биз учта славян халқимиз. На америкаликлар, на европаликлар ҳеч ким бизга яхшилик қилмайди» – Лукашенко
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Украина унинг мамлакатида музокара олиб бориши кераклигини айтди

«Биз учта славян халқимиз. На америкаликлар, на европаликлар — ҳеч ким бизга яхшилик қилмайди ва ёрдам бермайди. Биз ўтириб, рози бўлишимиз керак. Нега Беларусьда? Биз Украина бўйича келишувга келганимизда манфаатларимиз бузилмаслигини истаймиз», дея таъкидлади у.
Лукашенконинг сўзларига кўра, у ўз мамлакатининг можарога тортилишини истамайди, аммо кескинлик давом этмоқда.
«Ҳеч қандай шароитда бу ишга аралашмаслик керак. Россия ва НАТО ўртасида тўқнашув бошланса, бизга ҳам осон бўлмайди. Мен уруш бизнинг ҳудудимизда бўлишини, кимнингдир манфаатлари шу ерда, бизнинг ҳисобимиздан ҳал қилинишини истамасдим», деди Беларусь раҳбари.
Шу билан бирга, у Беларусь ҳеч қачон музокараларда воситачилик қилишни сўрамаганини ва «бу ҳодисани ёқтирмаслигини», аммо ҳозир унинг хавфсизлиги урушга боғлиқлигини ва шунинг учун Минск Киев ва Москвага мулоқотда ёрдам бераётганини таъкидлади.
31октабр куни Лукашенко Украина ва Россия Федерациясига қўшимча шартларсиз музокараларни бошлашни таклиф қилган эди.



