Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
АҚШ қандай ҳолатда ядровий қуролдан фойдаланиши очиқланди
Америка Қўшма Штатлари эҳтимолий душманлар зарба берадиган бўлса, ўзининг ядровий арсеналидан қисман фойдаланади. АҚШ Мудофаа вакили контр-адмирал Томас Бюкенан маълум қилди.
Бюкенаннинг билдиришича, ядро қуролидан Америка учун энг мақбул вазиятда фойдаланилади. Яъни шошма-шошарлик ва ақлсизликка йўл қўйилмайди.
«Биз ядровий бўлмаган ва ядровий қуроллар ҳақида гапирадиган бўлсак, биз, албатта, алмашишни амалга оширишни хоҳламаймиз, деб ўйлайман, тўғрими? Кейин биз буни Қўшма Штатлар учун энг мақбул бўлган шартлар асосида қилишни хоҳлаймиз», деди у Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказида.
Стратегик қўмондонлик вакилининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ядровий алмашинувдан кейин пайдо бўладиган ёмонлик қолишни истамайди.
Бюкенаннинг сўзларига кўра, у Қўшма Штатлар дунёни бошқаришда давом этаётган шартларни энг мақбул деб ҳисоблайди, бу эса стратегик қуроллар захирасини сақлашни англатади.
«Бизда захира қуввати бўлиши керак, сиз ғалаба қозониш учун барча ресурсларингизни сарфламайсиз, тўғрими?», дея қўшимча қилди контр-адмирал.
Владимир Путин «Ядровий тўсиқлар соҳасида Россия сиёсати асосларини» тасдиқлади. Ҳужжатда, жумладан, Россия ўзига ёки иттифоқчиларига қарши оммавий қирғин қуролларини қўллашга жавобан ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолиши таъкидланган.
Шунингдек, ядро қуролига эга бўлмаган давлат томонидан Москвага ёки унинг иттифоқчиларига нисбатан ядровий давлат кўмагида амалга оширилган тажовуз қўшма ҳужум деб малакаланади
Стокголм тинчлик тадқиқот институти маълумотларига кўра, 2023 йил январь ҳолатига Россияда 4,5 минг, АҚШда 3,7 минг ядро каллаклари мавжуд.