Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 96

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 319

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 293

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 267

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

16:07 / 2024-11-16 522 0 Сиёсат

Абхазия аҳолиси Россия билан инвестиция шартномаси имзоланишига норозилик билдириб, парламент биносини эгаллаб олди

Ўзини мустақил деб эълон қилган Абхазия пойтахти – Сухумда халқ Россия Федерацияси билан инвестиция шартномаси қабул қилинишига қарши норозилик билдирган ҳолда парламент ҳудудига бостириб кирди.

world-news

Шу фонда мамлакат парламенти мажлис кун тартибини тасдиқламади ва сессияни бекор қилди, деб хабар беради «Эхо Кавказа». Улар Москва билан келишувни тасдиқламоқчи эдилар. Депутатлар ва вазирлар ҳукумат бинолари мажмуасини тарк этишди.

Намойишчилардан бири Адгур Ардзинба ҳукуматга мурожаат қилиб, «барча долзарб масалаларни бўлажак президентлик сайловларигача қолдиришни» сўради.

«Агар ҳукумат бунга рози бўлмаса, яқин кунларда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар учун барча жавобгарлик тўлиқ Абхазия президенти Аслан Бжания ва унинг атрофидагилар зиммасига тушади», — деб ёзади у.

Кейинроқ намойишчилар ҳукумат биноларига бостириб киришди, тан олинмаган республика президент маъмурияти республикадаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида парламентдан Россия билан тузилган сармоявий битимни бекор қилиш бўйича ҳужжат тайёрланаётганини маълум қилди.

Абхазия собиқ иқтисодиёт вазири Адгур Ардзинбанинг айтишича, ҳозир президент Аслан Бжания Россияга қўнғироқ қилиб, Москвани мамлакатда «туркпараст» ва «ғарбпараст кучлар» томонидан давлат тўнтариши амалга оширилганига ишонтиришга уринмоқда. Бир гуруҳ депутатлар президент истеъфосини талаб қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги россияликларга Абхазияга саёҳат қилмасликни тавсия қилди. Москва республиканинг ички ишларига аралашмайди ва вазият фақат тинч сиёсий йўл билан ҳал қилинишини кутади, деди департамент расмийси Мария Захарова.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш