Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Рустам Умеров: Украина Россия томонидан босиб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
Украина сўнгги ўн йил ичида Россия томонидан босиб олинган барча ҳудудларни озод қилиш учун курашмоқда. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров маълум қилди.

15 ноябрь куни Рустем Умеров, норвегиялик ҳамкасби билан Ослода ўтказилган қўшма матбуот анжуманида, ҳудудий яхлитлик қадриятларимизнинг бир қисмидир», деган.
Оммавий ахборот воситаларида Украинанинг урушдаги устувор йўналишлари ўзгаргани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Умеров бу янгиликларни «ёлғон ва Россия пропагандасининг бир бўлаги» деб атади.
«Бизнинг устувор вазифамиз одамларни ҳимоя қилиш, миллатни ҳимоя қилишдир. Мақсадимиз фуқароларни деярли 10 йиллик вақтинчалик ишғолдан озод қилиш бўлиб қолмоқда. Қрим ва Донбасс Украинанинг бир қисмидир», деди у. Вазирнинг қўшимча қилишича, Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларида яшовчи одамлар озодликни кутмоқда.
NYT: Трампнинг ғалабасидан сўнг Киев учун хавфсизлик кафолатлари устувор
Аввалроқ, «The New York Times» АҚШ президентлик сайловларида республикачи Доналд Трамп ғалаба қозонганидан сўнг, эҳтимолий тинчлик музокаралари чоғида Украина учун хавфсизлик кафолатлари масаласи Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтаришдан муҳимроқ бўлиши ҳақида хабар берган эди.
«Ҳудудий масала ниҳоятда муҳим, аммо бу иккинчи масала», деган исмини ошкор этмаган юқори мартабали украиналик мулозим. Украина Олий Раданинг Мудофаа ва разведка қўмитаси раиси Роман Костенко Украина учун хавфсизлик кафолатлардан муҳимроқ нарса йўқлигини билдирган.
Нашр таъкидлаганидек, Украина расмийлари узоқ вақт давомида Россия томонидан босиб олинган ҳудудни тинч йўл билан қайтаришнинг ҳеч қандай варианти бўйича ён бермасликларини маълум қилган эди.
Бироқ музокаралар учун тезлаштирилган жадвални илгари сурган АҚШ президенти Трамп сайланганидан сўнг, Киев хавфсизлик кафолатларига камида ўт очишни тўхтатиш чизиғи қаерда бўлиши каби масалаларга аҳамият бера бошлади.



