Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Техник кўрик одамларнинг вақтини ва пулини «ўғирлаяпти»
1 ноябрдан Ўзбекистонга олиб кирилаётган чет элда ишлаб чиқарилган машиналар Пискент полигонида техник кўрикдан ўтказилмоқда.
Мазкур жараён 2-3 кун эмас, балки ҳафталарга чўзилаётгани ҳайдовчиларда норозилик уйғотмоқда. Одамлар кўрикдан кейинги сертификат нархининг 2,6 миллиондан 9,1 миллион сўмгача ошганига ҳам рози эмас.
Полигонда кутувчилар учун шароит йўқлиги, совуқда ҳайдовчилар қийналаётганини айтмаса ҳам бўлади.
Афсуски, хусусий шахслар ҳар бир импорт қилинган автомобиль учун алоҳида сертификат олишлари талаб этилмоқда.
Иқтисодичи Беҳзод Ҳошимов юқоридаги вазиятни ҳеч қанақасига изоҳлаб бўлмаслигини билдирган.
«Изоҳсиз. Чет элда ишлаб чиқарилган "Boeng" самолетларини ҳам шунга ўхшаб бир текшириб чиқишса я?», деган Ҳошимов.