Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Трамп Маскни вазир этиб тайинлади. Етмаганига у телебошловчини Мудофаа вазири қилмоқчи
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўзининг янги маъмуриятида биринчи тайинловларни эълон қилди.

Илон Маск ва бизнесмен Вивек Рамасвами янги ҳукумат самарадорлиги департаментини (ДОГE) бошқаради. Уларнинг мақсади АҚШда «катта таркибий ислоҳот»ни жорий этиш орқали «давлат бюрократиясини олиб ташлаш, ортиқча тартибга солишни қисқартириш, беҳуда сарф-харажатларни қисқартириш ва федерал агентликларни қайта қуриш» бўлади.
АҚШ Мудофаа вазири лавозимини Ироқ ва Афғонистондаги урушлар фахрийси Пит Хегсет эгаллайди. У сўнгги йилларда Фох Неwс телеканалида телебошловчи бўлиб ишлаган.
Конгрессмен Майк Вальс (Флорида штатидан республикачи ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ зобити) Президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланди.
Республикачи сенатор Марко Рубио катта эҳтимол билан АҚШ Давлат котиби бўлади. Бу ҳақда расман эълон қилинмаган, бироқ Американинг бир қанча нашрлари ва телеканаллари манбалари хабар бермоқда.
АҚШ Миллий разведканинг собиқ директори Жон Ретклифф Марказий разведка бошқармасига раҳбарлик қилади.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси лавозимига Арканзас штатининг собиқ губернатори, республикачи Майк Хаккаби номзоди илгари сурилди.



