Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Украинада сайлов бўлиши мумкин. Зеленскияга ким рақиблик қилади?
Украинада эҳтимолий президентлик сайловларига тайёргарлик бошланди. Эҳтимолий сана 2025 йил 25 май. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, «Тhe Economist» нашри ёзди.

Манбаларга кўра, вилоят сайлов штаблари иш бошлаган ва номзодлар рўйхатини тузмоқда. Амалдаги президент Владимир Зеленскийнинг потенциал рақибларининг вакиллари мамлакатга сайловлар керак, деб ҳисоблашади. Бироқ «давлат раҳбари идорасининг кескин муносабати бўлиши мумкинлиги» сабабли бу мавзуда очиқ гапиришдан қўрқишади.
Ёпиқ ички сўровларга кўра, Зеленскийнинг машҳурлиги сезиларли даражада пасайган ва ҳозирги вазиятда амалдаги президент бу сайловда ютқазган бўларди.
Жамият энди уни уруш даврининг таниқли етакчиси сифатида қабул қилмаяпти, дея қайд этади нашр. Зеленскийнинг рақиби ролидаги асосий фаворит Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний ҳисобланади. У ҳозирда Буюк Британиядаги элчи лавозимини эгаллаб турибди. Унинг сиёсий амбициялари ҳалигача ноаниқ бўлсада, кўпчилик уни президентликка потенциал номзод сифатида кўрмоқда, дея аниқлик киритади нашр.
Амалдаги президентнинг собиқ жамоадошиа Залужний Зеленский қабул қилиши мумкин бўлган энг тўғри қарор истеъфога чиқиш ва фақат бир муддат президентлик қилиш ҳақидаги дастлабки ваъдасини бажаришдир, деб ҳисоблайди.



