Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
«Маънавият экспертизаси» цензура вазифасини бажармайди» — Республика Маънавият ва маърифат маркази
Аввалроқ, Маънавият ва маърифат маркази «экспертиза» жорий қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ташаббус жамоатчиликда бир қатор савол ва ҳавотирларни пайдо қилди. Марказ эса расмий муносабт билан чиқди.

Муносабатда ёзилишича, Марказ болаларнинг тарбиясига нотўғри таъсир қиладиган материаллар тарқалишининг олдини олмоқчи.
«Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда «Маънавият экспертизаси» лойиҳаси йўлга қўйилаётгани фаол жамоатчилик вакиллари томонидан турлича қарашлар билан талқин қилинмоқда. Мазкур лойиҳа болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши ва ўсиб келаётган авлоднинг онгига зарар етказиши мумкин бўлган медиамаҳсулотлар тарқатилишини олдини олишга қаратилмоқда», дейилади баёнотда.
Муносабатда таъкидланишича, «Маънавият экспертизаси» ота-оналар ва зиёлилар истаги ва ташаббуси билан жорий қилинмоқда ва журналистларнинг эркинлигига даҳл қилмайди.
«Алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳа медиаконтентларнинг ёшлар, айниқса, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга таъсиридан хавотирланган ота-оналар, зиёлилар, шунингдек, кенг жамоатчилик сўрови, талаб ва ташаббуслари асосида жорий қилинмоқда. «Маънавият экспертизаси» лойиҳаси медиа маҳсулотларга цензура қўймайди. Экспертларнинг фаолияти медиа контент ишлаб чиқувчилар, ижодий гуруҳлар ва бадиий кенгашлар учун тавсиявий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Бунда оммавий ахборот воситалари, журналистлар, ижодкорлар, блогерларнинг ижод эркинлигига дахл қилинмайди», дея якунланган муносабат.
Марказ қайси илмий ёки социологик тадқиқотлар асосида «Маънавият экспертизаси» лозим деб топилгани ҳақида лом-лим демаган. Ташқарида 21 аср ва ҳар қандай мавзуда илмий изланиш олиб бориш мумкин. Илмий изланишлар ва социологик сўровлар советча экспертизалар бефойдалигини исботлаб бера оларди. Маънавият ва маърифат маркази эса ота-оналар ва зиёлилар шуни истади деган мужмал важ билан қандайдир экспертизани жорий қилмоқчи. Балки билсак бўлар, мана-шундай "йил лойиҳасини" қайси ота-она ёки қайси зиёли талаб қилганини?
2023 йили «Facebook» асосчиси Марк Сукерберг АҚШ сенатида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари зўравонликдан ҳимоя қилинмаётгани борасида сўроқ қилинган эди. Сенаторлар шунчаки шахсий фикрлари билан Маркни бурчакка қисмаган. Уларнинг қўлида ўнлаб тадқиқотлар ва жабрланганларнинг гувоҳликлари бор эди.
Наҳотки, 25 йил маънавият учун пул сарфлаб, буларнинг бефойда эканлигини тушуниб етмадик.



