Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Германия жанубида украиналик юк машинаси ҳайдовчиси Путин ҳақидаги тортишув туфайли ҳалок бўлди. Ҳодиса иштирокчиларидан бири Ўзбекистон фуқароси
Можаро Оберрот қишлоғи яқинидаги юк машинаси бекатида содир бўлган. 9 ноябрь куни кечқурун у ерда тўрт нафар ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Руминиялик 38 ёшли юк машинаси ҳайдовчиси Ионутнинг «Bild»нашрига айтишича, у ҳамкасбларидан мусиқани ўчиришни сўраган, бироқ улар қулоқ солмаган ва баланд овозда кулишда ва баҳслашишда давом этган. Ионутнинг сўзларига кўра, муҳокама мавзуси Украинадаги уруш ва унда Россиянинг роли ҳақида бўлган.
Маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан кейин можаро авж олди ва муштлашувга айланиб кетди. Натижада тўртликнинг энг ёш аъзоси, украиналик 34 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди. Яна уч киши ҳибсга олинган. Улар 35, 41 ва 45 ёшда. Улардан бири Ўзбекистон фуқароси. Полиция украиналикни айнан ким ўлдирганини аниқламоқда.