Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Трамп ва Путин нималарни муҳокама қилди? Трамп Украинадаги урушни тугата оладими?
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин 7 ноябрь, пайшанба куни телефон орқали мулоқот қилишди, деб ёзди "The Washington Post" ўз манбаларига таяниб.
Уларнинг таъкидлашича, телефон суҳбати чоғида Трамп Путинни «Украинадаги урушни кучайтирмасликка» чақирган ва унга Европада АҚШ қўшинларининг «сезиларли даражада мавжудлигини» эслатган.
Шунингдек, Трамп ва Путин Россия ва Украина ўртасидаги мумкин бўлган тинчлик келишувини муҳокама қилган ва АҚШ президенти можарони ҳал қилиш бўйича кейинги музокараларга қизиқиш билдирган.
WP суҳбатдошларининг таъкидлашича, «шахсий суҳбатлар»да Трамп Россия босиб олинган ҳудуднинг бир қисмини сақлаб қолиши ҳақидаги келишувни қўллаб-қувватлашини аниқ айтган. Айтилишича, бу масала телефон суҳбатида «қисқача» муҳокама қилинган.
Украина ҳукумати Путин ва Трамп ўртасидаги қўнғироқ ҳақида хабардор қилинган ва суҳбат бўлишига эътироз билдирмаган, деди WP'нинг вазиятдан хабардор икки манбаси.
Уларнинг сўзларига кўра, Киевдаги расмийлар Трамп Путин билан Украинадаги дипломатик келишув бўйича ҳамкорлик қилишини анчадан бери тушунган.
Журналистлар Дмитрий Песковга, шунингдек, Украинанинг Вашингтондаги элчихонасига сўров юборишди, бироқ жавоб ололмади.
WP хабарига кўра, Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўлиб ўтган куни Россия президенти «Валдай» муҳокама клуби йиғилишида иштирок этган. У Трампни сайловдаги ғалабаси билан оммавий равишда табриклади. Россия президенти АҚШнинг сайланган раҳбари билан алоқаларни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.
Трамп матбуот орқали Путин билан ҳам гаплашишга тайёрлигини ва бу суҳбат тез орада амалга ошишини эълон қилган эди.
Трампнинг сўзларига кўра, сайловда ғалаба қозонганидан бери у дунё етакчилари билан 70 га яқин телефон орқали мулоқот қилган. Жумладан, 6 ноябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский билан гаплашган.
«Ахios» маълумотларига кўра, бу суҳбатга Трампнинг сайловолди кампаниясида фаол иштирок этган Теsla, SpaceX ва Х компаниялари раҳбари Илон Маск ҳам қўшилган.
Россия президенти матбуот котиби Димитрий Песков Путин ва Трамп ўртасида мулоқот бўлганини рад этган.