Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Агробанк, Туронбанк, Микрокредитбанк, Халқ банки 162,2 млрд сўм маблағни ҳанузгача теримчиларга тўламаган
Амалдаги тартиб бўйича фермерлар топширган пахта хомашёси қийматининг 80 % қабул қилинган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан, қолган 20 % молия йилининг 31 декабрига қадар кластерлар ўз маблағи ёки тижорат кредитлари ҳисобидан тўлаб бериши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли ва 2024 йил 13 декабрдаги 574-сонли қарорлари ижроси юзасидан пахта хомашёси етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тижорат банкларига терим учун 2,3 трлн сўм, фермерлар билан якуний ҳисоб-китоб учун 3,2 трлн сўм маблағ ажратган.
Шунга қарамасдан, тижорат банклари Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Агробанк, Туронбанк, Микрокредитбанк, Халқ банки томонидан 162,2 млрд сўм маблағ ханузгача теримчиларга тўлаб берилмаган. Бундан ташқари, ушбу банклар томонидан фермерларнинг кластерларга топширган пахтасига якуний ҳисоб-китоб қилиш учун маблағлар тўлиқ ажратилмаган.
Шу боис, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 2024 йил 9 ноябрь куни Бош прокуратурага, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Республика Марказий банкига ва тижорат банклари республика бошқарувига пахта хомашёсини етиштириб топширган фермер хўжаликларига терим пуллари ва якуний ҳисоб-китобларни амалга оширилишида сусткашликка йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан прокурор назорати ҳужжати қўллаш ҳамда маблағларни тезкорлик билан ажратиш масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.



