Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Рақобат қўмитаси Қашқадарёдаги озиқ-овқат махсулотлари нархини ўрганди
Рақобат қўмитаси тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ва захиралари барқарорлигини таъминлаш мақсадида республикамизнинг 14 ҳудудларида ишчи гуруҳлар шакллантирди.
Ушбу ўрганишлар давомида маҳсулотларнинг нархлари ҳамда мавжуд захираларнинг етарлилик ҳолатлари ўрганилмоқда. Жумладан, ўрганиш тафсилотлари Қашқадарё вилояти мисолида.
Қарши шаҳридаги «Ерқўрғон« деҳқон бозорида ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари бугунги кун ҳолатига қуйидагича:
— Маҳаллий ун (1-нав) – 4 100 – 4 400 сўм;
— Импорт уни (1-нав) – 6 500 – 7 000 сўм;
— Қолипли нон – 2 500 — 3 000 сўм;
— Мол гўшти (суякли) – 85 000 – 90 000 сўм;
— Парранда гўшти – 25 000 – 27 000 сўм;
— Тухум – 800 – 1 200 сўм;
— Пахта ёғи – 15 000 – 16 000 сўм;
— Кунгабоқар ёғи – 16 000 – 19 000 сўм;
— Шакар – 13 000 – 14 000 сўм;
— Гуруч (аланга) – 12 000 – 15 000 сўм;
— Қадоқланган сут (маҳаллий) – 11 000 – 14 000 сўм;
— Картошка – 4 500 – 5 500 сўм;
— Пиёз – 1 800 – 2 200 сўм;
— Сабзи – 3 000 – 4 000 сўмдан сотилаётганлиги
Бундан ташқари, савдо ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг захиралари мавжудлиги ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганилди.
Жорий нархлар 07.11.2024 ҳолатига кўра кўрсатилган.