Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
12 йиллик муаммо ҳал этилди
EFFECT.UZ мухбири Хамиджон Аҳмедов Фарғона тумани «Дилкушо»МФЙ аҳолиси томонидан тушган мурожаатни ўрганиб чиқди.
Ўрганиш давомида «Дилкушо» МФЙ, Исломобод кўчасида жойлашган 5 та хонадонда яшовчи фуқаролар катта йўлга кириб-чиқишлари учун ажратилган йўл майдони «Водил Қизил Қўрғон» массиви ҳудудидаги 687қ-кунтурда жойлашган «Водил Нишон файзи фермер хўжалигига тегишли бўлган 3,56 гектар боғ майдонида жойлашган бўлиб, Фарғона туман ҳокимининг 2019 йил 18 февралдаги 917-сонли қарорига асосан давлат рўйхатидан ўтказилган ва ушбу боғ майдони узоқ йил муддатга фойдаланиш учун фермер хўжалиги раҳбари Н.Юлдошевга ижарага берилганлиги ва ҳозирги кунга қадар фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳудудда яшовчи фуқароларнинг бир неча бор қилган мурожаатларига асосан фермер хўжалиги раҳбари Н.Йўлдошев томонидан боғ майдонида фуқароларга катта йўл орқали хонадонларига бемалол кириб-чиқиши учун йўл ажратиб берилганлиги, лекин фуқаролар томонидан ушбу мавжуд йўлни кенгайтириш масаласида 12 йил давомида фермер хўжалиги раҳбари билан ўзаро келишмовчиликлари юзага келаётганлиги маълум бўлди.
Туман ҳокими Хамидулло Иномов фуқароларнинг мурожаатини ўрганиб чиқди ва ушбу муаммога ечим топилди.