Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Путиннинг тансоқчилари тасодифан унинг ҳаракатланиш манзилларини ошкор қилди — Le Monde
Le Monde нашрининг қайд этишича, спорт иловаси орқали қўриқчилар ўз натижаларини ва геолокацияларини очиқ ҳолда эълон қилган. Уларнинг Қора денгиз ва Карелиядаги қароргоҳлар атрофидаги югуришлари Путин омма олдида кўринмаган ва унинг олдиндан ёзиб олинган чиқишлари Россия давлат телеканалларида эфирга узатилаётган пайтларга тўғри келган.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари 2019 йилдан 2024 йилгача мунтазам равишда Қора денгиз соҳилидаги Геленжик саройи ва Карелиядаги Марялахит кўрфазидаги қароргоҳ атрофида югуриш йўналишларини белгилаб келган.
"Мазкур икки объект орасида деярли 2000 километр масофа мавжуд бўлсада, уларни бир нарса боғлаб туради: Владимир Путиннинг қўриқчилари ушбу объектлар яқинида тез-тез пайдо бўлади", деб ёзади Le Monde очиқ маълумотларга асосланиб.
Сарой ва қароргоҳ Путиннинг шахсий мулки сифатида қаралади. Биринчи объект ҳақида россиялик мухолифатчи Алексей Навалний жамоаси 2021 йилда суриштирув ўтказган бўлса, иккинчиси ҳақидаги маълумотни Dosye маркази 2024 йил январ ойида ошкор қилган.
Le Monde нашрининг қайд этишича, спорт иловаси орқали қўриқчилар ўз натижаларини ва геолокацияларини очиқ ҳолда эълон қилган. Уларнинг Қора денгиз ва Карелиядаги қароргоҳлар атрофидаги югуришлари Путин омма олдида кўринмаган ва унинг олдиндан ёзиб олинган чиқишлари Россия давлат телеканалларида эфирга узатилаётган пайтларга тўғри келган. Бироқ, журналистлар бу маълумотлар Россия президентининг айни вақтда шу жойларда бўлганига юз фоиз кафолат бермаслигини айтмоқда.